1991 йилнинг 25 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги (олдинги Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси) “Кимё ва фармация” деб номланган илмий журнални рўйхатга олганлиги тўғрисида 000111 рақамли гувоҳнома берди. Журналнинг биринчи сони 1992 йилда босмадан чиқди. Ўзининг 80 йиллигини нишонлаётган Тошкент фармацевтика институти, минглаб дорихоналар, дори воситалари ишлаб чиқарувчилар, умуман доришуносликга алоқаси бўлган ўнлаб илм даргоҳлари бундан 25 йил муқаддам ўзларининг даврий нашрига эга бўлдилар; 2004 йилдан бошлаб эса журнал “Фармацевтика журнали” номи билан чиқа бошлади. Унинг таъсисчиси Тошкент фармацевтика институти бўлди. Ўша даврда бу илмий журнал олий таълим муассасалари таъсислигида чиқадиган ягона илмий журнал эди.

Таъкидлаш лозимки, маълум бир соҳанинг журнали – ўша соҳа фанининг муваффақиятларини, муаммоларини, баъзан хато ва камчиликларини акс эттириб туради. Энг муҳими, журнал фаннинг кўзгуси каби соҳанинг ҳолатини тўғри кўрсатиб бера олиши лозим. Шундагина, журнал фаннинг ривожланишига, фан эса журналнинг ривожига ўзаро ёрдам бераолади.

Уни бунёд бўлишида бош бўлган, 1992-2003 йилларда журналга Бош муҳаррирлик қилган академик Саъдулла Искандарович Искандаровни; журналга 2004-2016 йилларда Бош муҳаррир лавозимида фаолият кўрсатган, журнални тараққий этишига катта ҳисса қўшган, юксак фазилатлар кўрсатган профессор Ахмадхўжа Ниғмонович Юнусходжаевни эслаб ўтишни жоиз топдик.

2017 йилда “Фармацевтика журнали”га Тошкент фармацевтика институтининг Ректори профессор Хабибулла Каримович Джалилов Бош муҳаррир этиб тайинланди.

2018 йилда “Фармацевтика журнали”га институтнинг Ректори т.ф.д., профессор Иброхим Инамович Алимджанов Бош муҳаррир этиб тайинланди.

“Фармацевтика журнали” ташкил этилган даврдан то ҳозиргача Бош муҳаррир ўринбосари лавозимида Ўзбекистон фан арбоби, профессор Аминов Собиржон Нигматович сидқидилдан фаолият кўрсатиб келмоқда. Журналнинг масъул котиби лавозимида эса Расулова Светлана Абдужапаровна қарийиб 24 йил (1992-2016) меҳнат қилди; журнални юқори савияда нашр этилишида унинг ҳам ҳиссаси катта. Ҳозирда масъул котиб лавозимида истеъдодли ёш олим фарм.ф.д. Шарипов Авез Тўймуродович хизмат қилиб келмоқда.

Фармацевтика фани, албатта, йигирма беш йил ичида бир қанча босқичларни босиб ўтди. Ҳар бир босқич орасида маълум даражада соҳанинг мазмуни, бош ёки иккинчи даражали тушунчалари ўзгарди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ 3532 “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори эълон қилингандан сўнг кўпроқ маҳаллий ҳомашёлар асосида дори воситалари олиш технологияси, уларнинг стандартизацияси ёки фармацевтик фаолиятни модернизациялаш, фармацевтик бозор, айниқса ички дори бозорини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан олинган дори воситалари ҳисобига бойитишга оид мақолалар салмоғи ортиб борди. Кўпроқ эътибор табиий хомашёлар асосида олинган дори воситаларига қаратилди.

Фармацевтик таълимга саноат фармациясини, космецевтика, клиник фармация, биотехнология каби йўналишларининг кириб келиши журнал саҳифаларида уларга оид материалларни кўпайишига сабабчи бўлди. Кейинги вақтларда фар мацевтика журналида интерактив ўқитиш, ўқув жараёнини модернизациялаш, педагогик ва ахборот технологияларини жорий этишга оид мақолалар ҳам чоп этила бошланди.

Охирги йилларда фармация ишини ташкил этиш соҳасида кескин ўзгаришлар рўй берди. Дастлаб журналда асосан дори таъминоти ёки фан тарихига оид мақолалар чоп этилган бўлса, кейинчалик бозор иқтисодиётига ўтиш мунособати билан фармакоиқтисод, дори препаратларининг ассортиментини кенгайтиришга, дориларни ишлаб чиқаришни асослашга, самарали қўллаш, маркетинг, менежментга оид мақолалар сони ортди.

2004 йилдан бошлаб журналнинг шакли ҳамда ҳажми ҳам ўзгарди. Агар унинг 1992 йилда чиққан 70х108 1/16 бичимдаги 1-сонида 46 саҳифада 16 та мақола чоп этилган бўлса,орадан 25 йил ўтгандан кейинги 2017 йилда чиққан 60х90 1/8 бичимдаги биринчи сонида эса 124 саҳифада 25 та мақола чоп этилди. Журнал муаллифлари орасида магистрант ва иқтидорли талабалар, ишлаб чиқарувчилар сони ҳам ортмоқда.

Шу билан бир қаторда чоп этилган мақолаларнинг таҳлилига кўра дори воситалари сифат назоратини амалга ошириш асосида уларнинг самадорлиги ва безарарлигини таъминлаш муҳим ўрин тутмоқда. Чоп этилаётган илмий мақолаларда халқаро стандартларни маҳаллий фармацевтика корхоналарнинг фаолиятига жорий этилишини кучайтириш, GLP, GMP, GCP, GDP,GPP стандартлари бўйича тармоқ стандартларини яратиш ҳам ўз аксини топмоқда. Буни Республикамизда саноат фармациясининг кескин ривожланиши билан боғлаш мумкин.

Журнал таҳририяти келиб тушган мақолаларни тақриз қилиш муддатини кескин қисқартириш, босмахона билан бўладиган жараёнларни жадаллаштириш ҳисобига журналнинг белгиланган график бўйича ўз вақтида чиқишини таъминламоқда. Табиийки, материалларни чоп этишни сусайтириш, фаннинг устуворлигига жиддий путур етказиши мумкин. Чоп этиладиган мақолалар сифатини таъминлаш мақсадида журнал таҳрир ҳайъати йил бўйи тушган мақолаларнинг қарийб 20-25% қайта ишлашга қайтаради, айрим ҳолларда эса чоп этишни рад этади.

Фармацевтика журнали хорижда ҳам эътибор қозонмоқда. Журнал муаллифлари ичида АҚШ, Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг фармацевт олимлари хам бор.

Фармацевтика журналининг йигирма беш йиллик фаолиятини сарҳисоб қилар эканмиз, унинг саҳифаларида юртимизда бўлиб ўтган муҳим илмий анжуманлар, фан янгиликлари, таниқли фармацевт олимларнинг юбилейлари ҳақида тезкор маълумотлар бериб борилганини, Шунингдек, фармацевтика соҳасига оид Президент Қарорлари, Фармонлари ва бошқа муҳим ҳужжатлар ўз вақтида бериб борилади.

Зеро, “Фармацевтика журнали” ўз фаолиятида фармацевтика фанининг барча соҳаларини ривожлантиришининг тўлиқ акс эттириш билан бир қаторда фармациядаги таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига эътибор қаратиб келинмоқда.

Журналнинг қарийб ҳар бир сонида “Бош муҳаррир саҳифаси” рукнида чоп этиладиган материалларда фармацевтика фаниниг энг устувор стратегик муаммолари, таълимга тегишли долзарб вазифалар ёритиб борилади, байрам табриклари келтирилади.

“Билиб қўйган яхши” рукнида эса доришуносликка оид жуда қизиқарли тарихий хабарлар, янги воқеалар акс эттирилади.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган “Фармацевтика журнали” да юзлаб номзодлик ва докторлик диссертацияларининг материаллари чоп этилмоқда. Йил сайин журналга бўлаётган ҳаволалар сони ортиб бормоқда.

2018 йилдан таҳририят “Фармацевтика журнали”нинг farjur.uz сайти орқали мақолаларни онлайн тарзда қабул қилиш ва уни тақриздан ўтказиш тизимини ишлатиб келмоқда.

1

С.И. Искандаров “Кимё ва фармация журнали” Бош муҳаррири (1992-2013 йй.)

2

А.Н. Юнусходжаев “Фармацевтика журнали” Бош муҳаррири (2003-2016 йй.)

3

Х.К. Джалилов “Фармацевтика журнали” Бош муҳаррири (2017 йил)

4

И.И. Алимджанов “Фармацевтика журнали” Бош муҳаррири (2018 й.)

5

С.Н. Аминов “Фармацевтика журнали” Бош муҳаррир ўринбосари (1992 — ҳ.в.)

6

С.А. Расулова “Фармацевтика журнали” масъул котиби (1992- 2016 йй.)

7

А.Т. Шарипов “Фармацевтика журнали” масъул котиби (2016 й.- ҳ.в.)

Hey there!

Forgot password?

Forgot your password?

Enter your account data and we will send you a link to reset your password.

Your password reset link appears to be invalid or expired.

Close
of

Processing files…